Куннинг иккинчи ярмида CFTCнинг Халқаро муносабатлар бўлими катта махсус маслаҳатчиси Нэнси Дойл ўз тақдимоти билан иштирок этди. У ўз нутқида фючерс бозори ва дериватив (ҳосилавий молиявий воситалар) шартномалардан бири бўлган фьючерс шартномалари ҳақида сўз юритди, шунингдек, CFTCнинг тартибга солиш схемасини батафсил ёритиб берди.
Иштирокчилар шунингдек, биржаларда савдо жараёнлари ва уларнинг иштирокчиларини самарали назорат қилиш учун имкониятларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилиб бозорлардаги дериватив воситаларнинг роли ва тартибга солиш механизмларини кўриб чиқдилар.