Ипотека кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудратчиларни ривожлантириш учун шароит яратиш, уй-жой шароитлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларини урбанизация жараёнини жадаллаштиришда кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 2019 йилнинг 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони имзоланган.
Ушбу Фармоннинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказиладиган электрон аукцион ва танлов савдолари иштирокчиларининг рақобатга қарши хатти-ҳаракатларининг олдини олиш, шунингдек, кўп квартирали уйларни қуриш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларда уй-жой сотиб олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриши белгиланган.
Ушбу Фармонга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини аниқлаш учун ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида рақобатга қарши хатти-ҳаракатлар содир этилган бўлса, кўп квартирали уйларни қуриш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқларингиз чекланаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этинг.
Мурожаат учун
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг манзил ва телефон рақамлари:
100128, Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси 3 уй
Телефон рақамлар: (71) 207-47-00, 207-48-00;
Электрон манзил: info@antimon.gov.uz;
Веб сайт: www.antimon.gov.uz.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг манзил ва телефон рақамлари:
100128, Тошкент ш., Лабзак 3
Ягона рақам: (+998 71) 207-46-00;
Девонхона: (+998 71) 241-22-53;
Ишонч телефони: 1159 (71-207-47-07);
e-mail: info@consumer.uz.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати