Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган корхоналар мурожаат қилиб, электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисоблангани юзасидан мурожаат қолдиришган.
Ҳудудий бошқарма масалага ойдинлик киритиш мақсадида “KRIOGEN-SERVIS” МЧЖга ҳисобланган 93 035 577 сўм ва “BISTRO LAZZAT” ОКга қўйилган 3 180 267 сўм миқдоридаги қарздорликни қайта ҳисоб-китоблар орқали ўрганиб чиқди.
Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан фойдаланган электр энергияси учун ўз вақтида тўлов қилиб борилгани, аммо уларга нисбатан тарифларни асоссиз оширилган ҳолда “KRIOGEN-SERVIS” МЧЖга 86 300 129.5 сўм ва “BISTRO LAZZAT” ОКга 3 180 267 сўм қарздорлик ортиқча ҳисоблангани маълум бўлди.
Хусусан, электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 1-қисми талаблари бузилиши билан устун мавқега эга бўлган табиий монополия субъекти ҳисобланувчи “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ Сирдарё филиали Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ Сирдарё филиали Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиб, жами ҳисобда 90 млн сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.