Мамлакат илмий ҳамжамияти учун нуфузли анъаналардан бирига айланган “Science and Innovation Awards – 2025” доирасида “Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти” номинацияси бўйича ТОП-10 талик эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳам ўрин эгаллади. Бу — марказнинг олиб борган илмий изланишлари ва амалий натижалари юқори баҳоланганидан далолатдир.
Марказ томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар, бозор таҳлиллари, халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган методологиялар, шунингдек, илмий ҳамкорлик ва малака ошириш дастурлари марказнинг юртимиз ва халқаро илмий-маърифий маконидаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Марказ жамоасини ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!
Илм-фан, инновация ва адолатли рақобат тамойилларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси








