#Биз_сизни_эшитамиз
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Биз сизни эшитамиз” муҳокама платформаси доирасида жорий йил 27 ноябрь куни автомобиль бензини соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Қўмита, Марказий банк, Энергетика вазирлиги ва “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти шунингдек, соҳани тартибга солувчи 15 дан ортиқ ваколатли органлар масъуллари иштирок этиб, 100 га яқин соҳа вакилларининг автомобиль бензинини ишлаб чиқариш, импорт масалалари фаолиятда кузатилаётган муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг ёқилғи сақлаш инфратузилмасидан, хусусан резервуарнинг амалда бўш турган (фойдаланилмаётган) сиғимлар фойдаланиш, импорт қилинган бензинни сертификатлаштириш ва стандарталштириш нормалари қайта кўриб чиқиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга:
🟠тадбиркорлик субъектлари томонидан бензин импорти географияси кенгайтириш;
🟠қўшни давлатлардан логистига харажатларини қисқартириш мақсадида қўшни давлатларда нефть маҳсулотларини сақлаш;
🟠узатиш инфратузилмаларини қуриш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
Ушбу учрашувда муҳокама қилинган масалалар ва Қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган таклифлар Ҳукуматга белгиланган тартибда киритилади.








