Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатли ишбилармонлик муҳитини яратиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Қуйида ушбу қонуннинг бир неча муҳим жиҳатлари келтирилган.
Рақобат соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
инсофли рақобат;
қонунийлик;
истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
шаффофлик;
тенглик. (5-модда)
Рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш;
жамиятда рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш;
рақобат муҳитини ривожлантириш ва шакллантириш;
товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш;
бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш ҳамда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;
рақобат муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг жавобгарлигини ошириш. (6-модда)
Ушбу қонун жиҳатларини билиш сизга нафақат ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ёрдам беради, балки қонунчиликка мувофиқ равишда бизнесни ривожлантиришга ундайди!
Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни.