Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлари вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ходими томонидан Зилзила, упипг оқибатлари, зилзила пайтда хавфсизлик чоралари, меҳнат фаолияти давомида техник хавфсизлик қоидалари ва уларга амал қилиш ҳамда ёнғин хафсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида ўқув машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-144-сонли фармонининг 2-иловаси 10.3-бобида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлари вазирлиги билан биргаликда ташкилотларда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалардан фойдаланган ҳолда амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш белгилаб қўйилган.
Мазкур фармон ижроси юзасидан ўқув машғулоти ўтказиш мақсадида Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлари вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ходими Х.Азимов таклиф этилди.
Ўқув машғулоти бошланишидан олдин Қўмита раиси ўринбосари А.Қаюмов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
30 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-144-сонли фармонининг долзарблилиги, сўнгги йилларда мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларини ривожлантириш ҳамда соҳа ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, бугунги кунда бу соҳалардаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида айтиб ўтди.
Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларида ислоҳотларнинг аниқ манзиллилигини таъминлаш, соҳаларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг устувор йўналиши эканлиги ҳақида гапирди.
Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Қодирова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
30 майдаги ПФ-144-сон Фармони 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 10.3-бобида Ташкилотларда тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш белгилаб қўйилганлиги, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлари вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ходими Х.Азимов таклиф этилганлиги тўғрисида гапирди ва таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлари вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ходими Х.Азимов зилзила ва унинг оқибатларига оид “Зилзила, упипг оқибатлари, зилзила пайтда хавфсизлик чоралари, меҳнат фаолияти давомида техник хавфсизлик қоидалари ва уларга амал қилиш ҳамда ёнғин хафсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида ўқув машғулоти ўтказди.
Х.Азимов томонидан ўтказилган мазкур мавзудаги ўқув дарси жуда қизиқарли ва аҳамиятли бўлиб ўтди.
Ўқув дарси давомида мавзуга тегишли ва мавзудан ташқари бўлган ҳодимларимиз учун жуда керакли бўлган қизиқарли савол ва жавоблар бўлди.