Аввал хабар берилганидек, Грузия Миллий рақобат агентлигининг таклифига биноан Қўмита вакиллари жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида ўтказилаётган “Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
Тадбирнинг биринчи куни, яъни 16 ноябръ кун тартибидан ўрин олган қуйидаги бир қатор панел сессияларда Қўмита вакиллари иштирок этди.
- Рақобат сиёсати ва барқарор ривожланиш,
- Тартибга солинадиган бозорларда рақобат сиёсати/идоралараро ҳамкорлик,
- Истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ҳамда мазкур соҳада Европа ва Грузиянинг амалиёти,
- Мажбурий ижро этишнинг билвосита механизмлари.
Бугун, 17 ноябрь куни Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтаётган “Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Грузия Миллий рақобат агентлиги ўртасида рақобат қонунчилигини қўллаш соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур Меморандумга мувофиқ, қуйидаги асосий йўналишларда ҳамкорликни амалга оширади:
- қонунчилик ишланмалари бўйича ахборот алмашиш;
- томонлар ўз давлатларининг рақобат қоидаларини бузиш ҳолатларини текшириш соҳасида тажриба алмашиш;
- рақобатни чеклаш ва таъсир чораларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш тезкорлигини ошириш мақсадида Иштирокчилар фаолиятида инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларни татбиқ этиш масалалари бўйича тажриба алмашиш;
- рақобат органлари ва миллий назорат қилувчи идоралар ўртасидаги муносабатлар бўйича тажриба алмашиш;
- қонунчиликдаги ўзгаришлар ва кейслар бўйича махфий бўлмаган маълумотлар алмашинуви;
- томонлар тарафидан ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда қатнашиш;
- томонлар ўзаро ҳамкорлигини давом эттириш истиқболлари ва йўналишларини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги учрашувлар/ташрифлар ташкил этиш.