«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, давлат ёрдамига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият тури орқали табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ушбу фаолият тури унинг асосий фаолияти деб ҳисобланади.
Рақобатга оид қонунбузарликларни биринчи марта иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган ҳолда содир этган хўжалик субъектларига молиявий санкциялар қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар жорий этилди, бу ўзгартиришлар жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида амалга оширилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.