Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган талим муассасалари агентлиги тизимидаги Пешку туман ихтисослаштирилган мактаби томонидан амалга оширган давлат харидларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган талабларга риоя қилинганлиги ҳолати ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Пешку туман ихтисослаштирилган мактаби томонидан ўтказилган умумий бошланғич суммаси 270 млн сўмлик бўлган тегишли платформалар орқали амалга оширилган тендер (танлов) савдоси ўрганилди.
Мазкур тендер савдоси ўрганиш давомида буюртмачи (Пешку туман ихтисослаштирилган мактаби) томонидан etender.uzex.uz ахборот порталида бўйича танлаш ҳужжатларида таклифларини баҳолаш мезонлари жойлштирилмагани ва харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифларини техник қисми баҳолаш мезонларисиз баҳоланганлик ҳолатлари аниқланди.
Бу билан Пешку туман ихтисослаштирилган мактаби “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29–моддаси 2-қисм иккинчи (савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш) хатбошисида кўрсатилган талабларнинг бузилишига ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 20, 32 ва 59-моддаларида кўрсатилган талабларнинг бузилишига йўл қўйилганлиги қайд этилди.
Ўрганиш натижалари кўра, буюртмачига (Пешку туман ихтисослаштирилган мактаби) ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, махсус комиссиянинг қонун бузилишини тўхтатиш, бартараф этиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга тегишлича чоралар кўрилди.