Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Бугун Эрон пойтахтида давлатимиз раҳбари Президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.