Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.
Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган парламентлараро мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди.