Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.
Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир.
Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг тинч келажаги йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.