Оммавий ахборот воситалари билан самарали мулоқот қилиш, матбуот анжуманларини ташкил қилиш ва журналистлар билан ишлаш кўникмалари бўйича махсус тренинг ўтказилди.
Тренингда Қўмитанинг ҳар бир ҳудудий бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар хизмати вакиллари иштирок этиб, ОАВ вакиллари билан самарали алоқаларни ўрнатиш, матбуот тадбирларини режалаштириш ва журналистларнинг саволларига профессионал тарзда жавоб бериш бўйича зарур тавсиялар олишди.