Жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди.
Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар «Universal Mobile Systems» МЧЖ, «Асака банк» АЖ, «Наманган халқаро аэропорти» МЧЖ, «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК, «UzGasTrade» АЖ, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, «Таъминот ва логистика хизмати» ДУК, “Ўзкимёсаноат” АЖ, «Тошэлектроаппарат» МЧЖ ХК, «Ўзбек геология қидирув» АЖ, «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУКларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди.
Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга:
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;
устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;
монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;
инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;
картель келишувлари ва уларнинг турлари;
рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;
биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди.
Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.