17 май куни «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.