Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37 сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида, Қўмита фаолиятидаги ягона ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш жараёнлари рақамлаштирилди.
my.fairtech.uz манзилидаги Интерактив хизматлар порталида эндиликда Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилаётган ишлар юзасидан ахборотни масофадан туриб олиш мумкин:
“Мажлислар жадвали” рукни — Комиссия мажлислари санаси ва вақти тўғрисида онлайн маълумот олиш имкони;
“Онлайн кузатув” рукни — Комиссия томонидан қўзғатилган ишларнинг кўриб чиқилиш ҳолатини инсон омилисиз кузатиб бориш имконини беради.
Ушбу хизматлар орқали шаффофлик ва очиқлик таъминланиб, фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янги босқичга ўтилди.