Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлоднинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, улар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, фарзандларимизни эзгу ғоялар, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Наманган вилояти Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори Султанова Мамуражон Рахмановнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев