Монополияга қарши курашиш қўмитасида “Жамоам – менинг оилам ва имконим” мавзусида ходимлар иштирокида иш унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи, касбий маҳоратини юксалтирувчи ва ходимларга мотивация берувчи маънавий психологик тренинг ташкил этилди.
Унда Қўмита ва Aгентлик ҳамда Aхборот технологияларини жорий этиш маркази ходимлари иштирок этишди.
Тренингни фалсафа фанлари доктори, профессор, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, халқаро тоифадаги спикер, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Шермуҳаммедова Жамила Тошпўлатовна олиб борди.
Жамила Тошпўлатовнанинг миллий ўзликни англаш, замонавий бошқарув моделлари, жамоада бирдамлик, шахсий фазилатларни ривожлантириш усуллари каби бугунги куннинг энг долзарб масалалари ҳақидаги фикрларини Қўмита ходимлари катта қизиқиш билан тинглашди.
Кичик гуруҳларга бўлиниб, турли машқлар ёрдамида жамоавий ишлашлари орқали ходимлар мотивация олиб, яна бир бор Қўмита билан бирга ўсиш ва рақобат муҳитини янада ривожлантириш истаклари мустаҳкамланганини таъкидлашди.