– Яширин реклама нима ва уни қандай ажратиш мумкин?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ…
Шерзод Махамадилиев,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи.
ЯШИРИН РЕКЛАМА — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама. Яширин реклама номақбул реклама ҳисобланади ва уни берилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонун.