“Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда ҳамда шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда талаб этилади деб белгилаб қўйилган.
Юқоридаги нормага мувофиқ, мазкур битимга монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш (розилик олиш) талаблари татбиқ этилмайди, чунки, корхоналарнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаган ва қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш ҳолатлари содир этилмаган.
Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига активларни сотиб олишда монополияга қарши органининг олдиндан розилигини олиш тартибини такомиллаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бораётганлиги маълум қилинади.