Охирги вақтларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ҳам ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни ҳал этиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Қўмита раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бу сафар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширди. Жумладан,
“Турон” МФЙ идорасига ишда фойдаланиш учун 2 дона замонавий компьютер тўплами топширилди;
“Ҳамид Олимжон» МФЙ ҳудудидаги анча йиллик эскирган ёғоч устунлар ўрнига, 19 дона янги бетон устунлар ўрнатиб берилди, маҳаллага ичимлик суви учун кулер олиб берилди;
Тумандаги 8 та маҳаллада кам таъминланган оилаларга дори-дармон ва моддий ёрдам кўрсатилди;
Қўмита «Капиталбанк» АТБ билан ҳамкорликда эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногирон «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтарида» турувчи 200 нафарга яқин фуқароларга 10 хил турдаги озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.
Қўмита томонидан бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.