Хоразм вилоятида Рақобат қўмитаси раиси фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан матбуот анжумани хамда очиқ мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.
“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар”ни Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев томонидан ҳисобот берилди.
Ушбу очиқ мулоқот давомида Қўмита раиси жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат ва таклифларини қабул қилди.
Шунингдек, тадбир давомида Хоразм вилоятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмаслиги таъкидланиб, бу йўналишда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳудудий ташкилотлари имкониятидан фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш кераклиги белгиланди.
Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишлар қамровини кенгайтириш юзасидан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияси» ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.
Очиқ мулоқот давомида Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.
Маълумот ўрнида:
2024 йилда жами 1400 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида 1,5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.