Бухоро вилояти, Бухоро шаҳарида истиқомат қилувчи фуқаро М.З.нинг “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖ хизматидан норозилигини билдириб қилган мурожаати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчи ва “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖ ўртасида кўп қаватли турар-жой биносининг 2-қаватида жойлашган умумий майдони 61.05 кв.м бўлган 305 250 000 сўмлик маиший хизмат ва савдо дўконини сотиб олиш учун шартнома келишилган, бироқ қурувчи ташкилот томонидан 4 йилдан ортиқ давр мобайнида шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаётганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма томонидан “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23 ва 25 моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб фуқаро М.З манфаатида корхона устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖ зиммасига шартномага асосан Бухоро шахар Хамза кўчасидаги кўп қаватли турар-жой биносида жойлашган 61,05 метрдан иборат хонадонни қурилиш нормалари буйича тўлиқ қуриб топшириш ишлари шартномада келишилган муддатда якунланмаганлиги ва ўз вақтида хонадон топширилмаганлиги сабабли истеъмолчига қонунда белгиланган тартибда неустойка тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Шундан сўнг, ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг қарорига асосан “ABSOLUTE ELITE BUILDING” МЧЖдан фуқаро фойдасига 25 000 000 сўмлик пул маблағлари ундирилиши таъминланди.