Қўмитага мурожаат қилган 6 нафар фуқароларга 53 млн сўмга яқин суғурта тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳаёт турли тасодифларга тўла, гоҳида кўча-кўйларда автомобилларнинг тўқнашиб кетиши каби бахтсиз ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўламиз. Шундан сўнг автомашиналарни таъмирлаш учун пул сарфлаш, вақт кетказиш каби ташвишлар бошланади. Автомобилларни қайта таъмирлашда суғурта тўловлари моддий жиҳатдан бирмунча таъминлайди. Албатта, бунинг учун фуқаро аввало суғурталанган бўлиши лозим. Аммо шунга қарамай, баъзида йўл-транспорт ҳодисасига учраганларнинг суғурта пуллари кечикади, ёки…