Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев…

Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев ҳамда тадбирда иштирок этаётган қатор нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар вакилларининг кириш сўзлари билан очиб берилди. Шунингдек, қуйидаги спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этишди: Бобур Бекмуродов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат…

“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади

2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро…

Халқаро семинар

Халқаро семинар Халқаро семинарни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев кириш сўзи билан очиб, рақамли бозорларни тартибга солиш соҳасида халқаро илғор тажрибани чуқур ўрганиш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар жадал ривожланаётган шароитда замонавий, самарали ва мувозанатли тартибга солиш механизмларини жорий этишнинг долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шундан сўнг, сунъий интеллект соҳасидаги Франциялик халқаро эксперт…

Сунъий Интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар

Жорий йилнинг 23–24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Рақобат қўмитаси German Sparkassenstiftung ҳамда Германия ҳамкорлиги ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Сунъий Интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ўз ишини бошлади. Мазкур халқаро семинарда Германия, Франция ва бошқа хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, шунингдек ҳалол рақобатни таъминлаш, инновацияларни…

2025 йил 1 декабрь куни Франциянинг Париж шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД)…

2025 йил 1 декабрь куни Франциянинг Париж шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) Котибияти томонидан ташкил этилган Рақобат бўйича Global Forum ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси делегацияси иштирок этди. Форум ОЭCДнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, рақобат сиёсатини ривожлантириш, миллий рақобат органлари ўртасида ахборот ва тажриба…

“Картелларга қарши курашда жавобгарликни юмшатиш дастурлари (Leniency Programme)” мавзусидаги тақдимот…

2025 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида “Картелларга қарши курашда жавобгарликни юмшатиш дастурлари (Leniency Programme)” мавзусидаги тақдимотнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Тадбирни халқаро эксперт Лия Граубергер олиб борди. Эксперт АҚШ, Германия, Япония, Европа Иттифоқи, Буюк Британия…

Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 59 ҳамда Штабнинг 45-йиғилиши…

Беларусь Республикасининг Брест шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 59 ҳамда Штабнинг 45-йиғилиши доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Беларусь Республикаси Монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазирлиги раҳбари (МСАПга раислик қилувчи) Артур Карпович билан музокаралар ўтказди. Музокаралар чоғида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама…

Жорий йилнинг 20–23 октябрь кунлари Беларусь Республикасининг Брест шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг…

Жорий йилнинг 20–23 октябрь кунлари Беларусь Республикасининг Брест шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 59 ва Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 45-йиғилишларида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди. Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 22 октябрь…

Беларус Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Беларус Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди 2025 йил 19 октябрь куни Минск шаҳрида Беларус Республикаси Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси…

Халқаро конференция давомидаги “Рақамли бозорларда рақобат ҳуқуқи: илғор тажрибалар” панел сессиясини Раис ўринбосари Фаррух Карабаев модератор сифатида олиб борди

Халқаро конференция давомидаги “Рақамли бозорларда рақобат ҳуқуқи: илғор тажрибалар” панел сессиясини Раис ўринбосари Фаррух Карабаев модератор сифатида олиб борди. Шунингдек, қуйидаги экспертлар спикер сифатида қатнашди: Иракли Леквинадзе — Грузиянинг Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раиси. Андрей Цыганов — Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш хизмати (ФАС Россия) раҳбарининг ўринбосари. Эдуарду Понтуал Рибейру — Бразилиянинг…