AKFA УНИВЕРСИТЕТИГА ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитасига AKFA университетининг “Commercial Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилганлиги, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда AKFA университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилган…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига (Остона шаҳри 2024 йил 7–9 август) давлат ташрифи доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ўртасида рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома; Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ўртасида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди. Қайд этилган ҳужжатлар доирасида қуйидаги…

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ 4 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҚАРОРЛАРИ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида вилоят туман ҳокимликлари ва давлат бошқарув органларининг вилоят таркибий бўлинмаларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан жами 10 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туман ҳокимликларида 19 та ҳолатда товар ёки…

РАҚОБАТ МУҲИТИ МУНТАЗАМ МОНИТОРИНГДА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан олинган маълумотда жорий йилнинг дастлабки олти ойида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинган. Жумладан, давлат буюртмачилари томонидан товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борилган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 фоиз) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилгани…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТАРТИБИДА ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ

“ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ” МЧЖ томонидан: дизель ёқилғисини 5 400 сўмдан етказиб берилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда нарх (тариф)ларни ошириб қўлланилиши натижасида фермер хўжаликларидан жами 2 752,1 млн сўм; биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фермер хўжаликларига сотиш орқали 826,5 млн сўм асоссиз маблағ олинганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, “O‘ZBEKNEFTGAZ” АЖ…

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНМАСДАН КЎРСАТИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ЮЗАСИДАН МУАССАСАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида республикамиз миқёсида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолатини таҳлил қилинди. Жумладан, Навоий вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 2 та тиббиёт муассасаларида (Томди туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Вагус” МЧЖга тегишли тиббиёт маркази) 2023-2024 йил мобайнида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва…

«Knauf»ни устун мавқеи эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборилди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Қувасой шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз айнан битта тадбиркорга тақдим этилганлиги” юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 25 июлдаги қарори қонунийлиги кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти…

“TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖга 2,5 млрд СЎМДАН ОРТИҚ ОРТИҚЧА ОЛИНГАН ДАРОМАДНИ ҚАЙТАРИШ ЮЗАСИДАН КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” АЖ тизимидаги “TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖнинг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб қуйидагилар аниқланди. Мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар)…