20 млрд СЎМГА ЯҚИН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ҚОНУНЧИЛИККА ЗИД ТАРЗДА ЎТКАЗИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 миллиард сўмга яқин давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Андижон вилояти мисолида Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик; Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик; Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик; Хонабод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик; Бухоро вилояти мисолида…