#Рақобат_қўмитаси #Сирли_мижоз_тадбири
Рақобат қўмитаси томонидан айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган «сирли мижоз» тадбирларида айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланди.
Жумладан:
➡️ “SHUNQORLAR” МЧЖга қарашли дорихонада:
🔘“ПОЛИМИК® блистеры №10(1×10)” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлса-да, 5,5 баробар қимматга яъни, 70 000 сўмдан таклиф этилаётганлиги;
🔘“КОНВУЛЕКС® Капли для приема внутрь 300мг/мл” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 66 481 сўм бўлса-да, 6 баробар қимматга яъни, 395 000 сўмдан таклиф этилаётганлиги аниқланди.➡️ “MUNO FARM” МЧЖга қарашли (Қорақамиш 2/5-мавзеси) дорихонада:
🔘“СТИМУЛОТОН Таблетки покрытые оболочкой 50мг блистеры№30(3×10)” дори воситаси нархи сўралганида сотиш учун рухсат этилган нархи 50 666,17 сўм бўлса-да, 6 баробар қимматга яъни, 295 000 сўмдан таклиф этилаётгани аниқланди.➡️ “CITY FARM” МЧЖга қарашли дорихоналарда:
🔘“БАКТАМЕД 3.5мл ампулы” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 18 849,43 сўм бўлса-да, 3,3 баробар қимматга яъни, 63 000 сўмга сотилгани;
🔘“НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархдан қимматга сотилгани маълум бўлди.➡️ “HOSIL FARM” МЧЖга қарашли дорихонада:
🔘“Лантус® СОЛОСТАР® 100 ЕД/мл 3мл №5(1×5)” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган 20 фоиз устама қўйилгандаги нархи 115 173,3 сўм бўлса-да, 80 фоиз устама қўйилиб, 190 000 сўмга;
🔘“СЛИДЕРОН Таблетки 16 блистеры №20(2×10)” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 115 677,1 сўм бўлса-да, 3 баробар қимматга яъни, 349 000 сўмга сотилган.➡️ “AMIR FARM TRADE” МЧЖга карашли дорихонада “БАКТАМЕД 0,5% 3.5мл ампулы” дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 18 849,43 сўм бўлса-да, 20 фоиз ўрнига 100 фоиз устама қўйилиб, 32 000 сўмга сотилган.
➡️ “FERUZA NUR MED” МЧЖга карашли дорихонада “ПОЛИМИК® блистеры №10(1×10)” дори воситасини сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлса-да, нархдан 5 баробар қимматга яъни, 62 000 сўмга сотилган.
➡️ “LEADER PHARMGROUP” ХК, “PHARM S GOLDEN” МЧЖ ва “RUSLAN BUYUK FARM” МЧЖга қарашли дорихоналарда “НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25” дори воситаси ҳам белгиланган нархдан юқори нархда сотилгани аниқланди.
⚡️ Юқорида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан, белгиланган тартибда кўрсатма берилиб, лицензия талаблари бўйича қайта кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича ваколатли органга сўров юборилди.
‼️ Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида дори воситалари нархлари устидан назоратни таъминлаш мақсадида «сирли мижоз» тадбирларини белгиланган тартибда тизимли равишда давом эттиради.








