ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан “Uztex Group” МЧЖга “Zarofattex” МЧЖни қўшиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик олиш юзасидан мурожаат кўриб чиқилди.
Таъкидлаш лозимки, “Uztex Group” МЧЖ трикотаж кийимлар ишлаб чиқариш ва “Zarofattex” МЧЖ тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.








