Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган 72 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишларни давом эттирмоқда.
Урганч шаҳрида фаолият олиб борувчи “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖга бино-иншоотига табиий газ қоидаларини бузганлик учун тузилган 72 млн сўмлик далолатнома асоссиз эканлигини билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилиши давомида “Ҳудудгаз таъминот” АЖ ва унинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз далолатнома тузилганлик ҳолати аниқланди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилганлиги бўйича “Ҳудудгаз таъминот” AЖнинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ортиқча ҳисобланган 72 млн сўм қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Ушбу қарор ва кўрсатма орқали “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди ҳамда газ таъминоти соҳасидаги асоссиз қарздорликларга чек қўйилди.
Рақобат қўмитаси келгусида ҳам тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шаффоф ва адолатли бозор муҳитини шакллантириш борасидаги фаолиятини изчил давом эттиради.








