#Халқаро_семинар
Семинарда швейцариялик халқаро эксперт, профессор Рашид С Каукаб жаҳон тажрибаси асосида онлайн истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун электрон тижорат платформаси масъулияти, Европа амалиёти ва илғор тажрибаларни Ўзбекистонга татбиқ этиш юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда қўмита ходимлари мазкур йўналишда тўлақонли фаолият юритиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.








