Эконометрик таҳлилларга VAR модели жорий этилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш соҳасида замонавий илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, ҳозирги вақтга қадар бозор таҳлиллари ARIMA модели асосида нархлар динамикаси ва қисқа муддатли тенденциялар самарали баҳолаб келинган бўлса, бугунги кунда Марказ таҳлил ишларини янада илғор бўлган — VAR (Vector Autoregression) эконометрик модели орқали амалга оширмоқда.
VAR модели жорий этилиши натижасида:
⏺бозордаги ўзгаришлар олдиндан аниқроқ прогноз қилинади;
⏺иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги яширин ва кўп қиррали боғлиқликларни ҳамда турли иқтисодий омиллар (нарх, импорт, талаб ва ҳ.к.) ўртасидаги реал таъсир занжирини очиб беради;
⏺бозорда юзага келадиган ўзгаришлар ва шокларнинг таъсирини олдиндан баҳолаш имконини яратади;
⏺бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқ ва ишончли прогнозлар тайёрлашни таъминлайди;
⏺давлат органлари ва бозор иштирокчилари учун асосланган қарорлар қабул қилишга хизмат қилади;
⏺таҳлилларни содда статистикадан — чуқур илмий хулосалар даражасига олиб чиқади.
✈️ Хулоса қилиб айтганда, VAR модели жорий этилиши иқтисодий таҳлилларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади. Яъни, VAR модели орқали таҳлиллар фақат ҳолатни қайд этиш билан чекланмайди — у иқтисодий жараёнларни тушунтириш, прогноз қилиш ва уларга таъсир этувчи омилларни чуқур англаш имконини беради. Бу эса таҳлилларни оддий кузатувдан — чуқур илмий асосланган прогноз ва самарали қарорлар қабул қилиш даражасига олиб чиқади.
✍️ Марказ фаолияти бугунги кунда маълумотлар таҳлилидан — стратегик прогнозлаш ва қарор қабул қилишга хизмат қилувчи илмий платформага айланиб бормоқда.








