25 млрд сўмга яқин давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
➡️Андижон вилояти
🔘Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг 2 та 3,9 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Навоий вилояти
🔘Навбаҳор тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 18 та 4 млрд сўмдан ортиқ;
🔘Конимех тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 22 та 5 млрд сўмга яқин;
🔘Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 9 та 480 млн сўмга яқин;
🔘Нурота туман Ободонлаштириш бошқармасининг 12 та 2,3 млрд сўмга яқин;
🔘Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармасининг 3 та 550 млн сўмлик;
➡️Қашқадарё вилояти
🔘Миришкор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 8 та 1,1 млрд сўмлик;
➡️Бухоро вилояти
🔘Пешку туман тиббиёт бирлашмасининг 7 та 1,5 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Сурхондарё вилояти
🔘Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2 та 1,7 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Тошкент вилояти
🔘“Ҳудудгаз Комплектация” УКининг 1 та 3 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Тошкент шаҳар
🔘“Кўприкқурилиш” АЖнинг 1 та 1,3 млрд сўмлик;
➡️ энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
📝 Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
📌 Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








