Қўмита қарори қонунийлиги Олий судда яна бир бор тасдиқланди
Рақобат қўмитасига “Dorkompletsnab” МЧЖнинг “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан тегишли “Йўл қурилиш хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич қиймати 7.5 млрд сўмлик харидлардан норози эканлиги тўғрисида мурожаати келиб тушган.
Ушбу ҳолат юзасидан ишни кўриб чиқиш натижасида Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилиб, молиявий жарима тўлаш тавсия этилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган.
“Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан ушбу қарордан норози бўлиб судга мурожаат қилинган, ушбу иш бир неча суд инстанцияларида кўриб чиқилиб, якунида Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан қонунбузилиш содир этилганлиги ҳақидаги Махсус комиссиянинг қарори қонунийлиги тасдиқланди.
Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори билан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан қонунбузилиш ҳолати содир этилиганлиги юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.








