#Ҳуқуқий_саводхонлик
❓ФУҚАРОДАН САВОЛ:
– Гугурт маҳсулотларини танлаш ва харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?
ЖАВОБ:
🔔 Гугуртлар асосан ГОСТ 1820–2001 стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Унинг қадоғида маҳсулот номи, стандартнинг белгиси, ишлаб чиқарувчининг номи ва/ёки савдо белгиси ҳамда корхона манзили, ишлаб чиқарилган мамлакат номи каби маълумотлар берилади.
◽️ Стандарт талаби бўйича 4 (2/3) форматдаги гугуртларнинг алоҳида қутиларида гугурт чўпи энг кўп тўлдирилиши 40 дан 60 донагача, энг кичик тўлдирилиши 37 дан 52 донагача бўлиши керак. Маҳсулотга яроқлилик муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ўн икки ой берилади.
Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик (иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик) учун қонунчиликка мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи), норматив ҳужжатларни тасдиқлаган орган, мувофиқлик сертификати берган орган, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ёки хавфли товар (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ёхуд реализaция қилишга рухсат берган бошқа органлар жавобгар бўлади.
🖊 Истеъмолчи харид қилган гугурт маҳсулоти сифатсиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлса уни дўкондан назорат касса чеки билан сифатлисига алмаштириб олиш ҳуқуқига эга.
❕ Рақобат қўмитаси гугурт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхоналар, импортини таъминловчи ҳамда сотувчиларга савдо шохобчаларига етказиб бераётган маҳсулотлари сифатли ва хавфсиз бўлиши шартлигини эслатиб ўтади.








