Рақобат қўмитаси томонидан республика ҳудудлари кесимида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
Жумладан,
🔘Хоразм вилояти мисолида
Фуқаронинг суғурта пуллари қайтариб берилди!
Урганч туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг “My Insurance” томонидан суғурта мукофоти қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида, тадбиркорлик субъектига қонуний тушунтириш берилди ва фуқаронинг 1 846 746 сўм миқдоридаги суғурта мукофоти қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида фуқаронинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинди.
🔘Сирдарё вилояти мисолида
Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
Боёвут туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.А. “Kapital sug‘urta” АЖ томонидан транспорт воситасига етган зарар қопланмаётганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида суғурта компаниясига қонуний тушунтириш берилди ва фуқарога 14 000 000 сўм миқдоридаги суғурта товони тўлаб берилиши таъминланди. Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида истеъмолчининг ҳуқуқлари тўлиқ тикланди.
🔘Самарқанд вилояти мисолида
Фуқаронинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
Самарқанд вилоят Рақобат бошқармасига фуқаро А.Хўрозов “Humans” компанияси томонидан тақдим этилган “Виза” пластик картасидан 18 798 000 сўм маблағ розилигисиз мобил телефон сим картасига ўтказилганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида, фуқаро мурожаати асосли эканлиги аниқланди ва “Humans” компанияси томонидан 18 798 000 сўм маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди. Шу билан бирга, компанияга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш берилди.
🔘Навоий вилояти мисолида
Тиббиёт маскани томонидан пуллик хизматларда нархлар оширилиши аниқланди.
Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан 2025 йил январь-июнь ойлари давомида 26 турдаги пуллик тиббий хизматларда жами 16 494 маротаба кўрсатилган хизматлар учун 17,0 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.
Ўрганишлар натижасида, Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига асосан Навоий вилояти ҳудудий Рақобат бошқармаси тиббиёт марказига истеъмолчилардан олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берди.
🔘Жиззах вилояти мисолида
Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаролар “Hududgaz” Jizzax газ таъминоти филиали томонидан фойдаланилган табиий газ учун асоссиз далолатнома тузилганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида филиалга нисбатан иш қўзғатилди ва асоссиз ҳисобланган жами 52,1 млн сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида истеъмолчининг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинди.
🔘Фарғона вилояти мисолида
Фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди!
Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Расулов “Фарғона сув таъминоти” АЖ томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида фуқаронинг хонадонида истеъмол қилинган ичимлик сув ҳажмлари ва амалга оширилган тўловлар таққосланганда, 540 000 сўм асоссиз қарздорлик мавжудлиги аниқланди. Амалдаги ҳисоблагич кўрсаткичи электрон дастурга тўғри киритилганда, фуқаро 76 508 сўм ҳақдор эканлиги маълум бўлди.
Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида фуқаро Б.Расулов фойдасига жами 616 508 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.








