Грузияда Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича IV Халқаро конференция бўлиб ўтди
Мазкур тадбир Грузия Рақобат ва истеъмолчилар агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган бўлиб, унда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари ҳам иштирок этишди.
Анжуманда бир қатор мамлакатларнинг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий ва халқаро экспертлар, давлат ва регулятор органлар, бизнес сектори ва халқаро ташкилотлар томонидан рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва регулятор органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шу билан бир қаторда, конференция доирасида иштирокчи идоралар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унинг мақсади халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.
Маълумот ўрнида. 2022 йилдан бери мазкур халқаро конференция мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йилги тадбирда 12 мамлакатдан делегациялар, 50 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро маърузачилар, шунингдек, 300 дан зиёд иштирокчилар қатнашган. Халқаро Рақобат Тармоғи (ICN), UNCTAD, OECD, Европа Иттифоқи DG COMP ва DG JUSTICE каби етакчи ташкилотлар иштирок этиб, олтита иш сессияси ва икки та халқаро панел муҳокамаларида қатнашган.








