Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб берди.
Қўмита раиси ўз кириш сўзида қуйдагиларга тўхталиб ўтди: рақамли бозорларни тартибга солиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва замонавий механизмларни жорий этишнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, рақамли платформалар бугунги кунда нафақат иқтисодиётда, балки жамият ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутишини қайд этиб, уларни адолатли ва рақобатбардош муҳитда ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий асос зарурлигини алоҳида эътироф этди.
Конференциянинг биринчи кунида:
🔘“Рақамли бозорларда рақобат ҳуқуқи: илғор тажрибалар”;
🔘“Рақамли бозорларда сунъий интеллектнинг рақобат ва бозор кучига таъсирининг аҳмияти”;
🔘“Рақамли бозорларда интеграцияни назорат қилиш – экотизимларни бирлаштириш ҳолати”мавзуларида панель сессиялари бўлиб ўтади.
Халқаро анжуман Ўзбекистонда рақамли бозорларни тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва рақобат сиёсатини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.