Тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Рақобат қўмитаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятида меҳмонхона фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти томонидан “Hududgazta’minot” АЖ ва унинг “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали томонидан ҳисобланган пеня суммаси асоссиз деб топилиб, мазкур ҳолат бўйича Қўмитага мурожаат қилинган.
Мурожаат юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ва тегишли чоралар кўрилди. Натижада, тадбиркорга асоссиз равишда ҳисобланган 68 млн сўмга яқин пеня “Hududgazta’minot” АЖнинг махсус электрон дастурида қайта кўриб чиқилиб, ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
Шу орқали тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари тикланди ва газ таъминоти соҳасидаги адолатсиз ҳолатга чек қўйилди.
Рақобат қўмитаси келгусида ҳам тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шаффоф ва адолатли бозор муҳитини шакллантириш борасида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.