Рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасаси ташаббуси билан Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 104-428 сонли қарорлари мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва тегишли мутахассисларга етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда реклама соҳасидаги тадбиркорлар, тижорат банклари, қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Тадбирда реклама қонунчилиги талаблари, реклама материалларини жойлаштириш тартиби ва бозорда шаффоф рақобатни таъминлаш масалалари юзасидан маълумот берилди.
Мазкур учрашувлар реклама соҳасидаги ҳуқуқий саводхонликни ошириш, давлат органлари ва бизнес ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда бозорда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.