Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ходимлари учун рақобат сиёсати ва давлат харидлари қонунчилиги бўйича навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди.
Малака ошириш дастури доирасида иштирокчиларга қуйидаги мавзулар юзасидан назарий билим ва амалий кўникмалар берилди:
⏺ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мақсад ва вазифалари;
⏺ Устун мавқе, монополия ва табиий монополияларни эътироф этиш мезонлари;
⏺ Монополияга қарши комплаенс тизими;
⏺ Инсофсиз рақобат ва унинг турлари, молиявий жавобгарлик чоралари;
⏺ Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувлар (горизонтал ва вертикал);
⏺ Иқтисодий концентрация ва давлат корхоналари фаолиятидаги антимонопол талаблар;
⏺ Давлат харидлари тизимидаги асосий қоидалар ва амалиётдаги қонунбузарликлар;
⏺ Рақамли платформаларда устун мавқени аниқлаш ва уларга нисбатан антимонопол талаблар;
⏺ Биржа савдоларида рақобатни таъминлаш ва манипуляция ҳолатлари;
⏺ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш усуллари.
Ўқув курслари Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилмоқда.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади
Марказ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув курслари соҳада рақобат маданиятини юксалтириш, амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш ва профессионал билимларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.