Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Қўмита тегишли буйруғига асосан “MIDASIATEX” МЧЖнинг 2024 йилнинг январь-июнгача бўлган фаолияти давомида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган текшириш натижаларига кўра, жамият томонидан ушбу даврда 185.9 тн пахта толаси маҳсулоти тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Қорақалпоғистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “MIDASIATEX” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.
Маълумот учун. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.