ЖАВОБ:
Савдо қоидалари қуйидаги ҳолатларда бузилиши мумкин:
Нархларни асоссиз равишда ошириш;
товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;
харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;
носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш.
Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига;
айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ва қоидаларига;
назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари
ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотиш.
Савдо қоидаларини бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги ва Жиноий кодексларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
МАНБА: Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори (https://lex.uz/uz/docs/243235#737522)