Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “RAVON YO’L INVEST” МЧЖнинг “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур ўрганиш давомида, “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ва “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали томонидан қонунчилик талабига зид равишда амалда етказиб берилмаган табиий газ ҳажмлари учун “RAVON YO’L INVEST” МЧЖга 270 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди.
Юқоридагиларга кўра, “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ҳамда “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиалида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини бузиш аломатлари аниқланди ва газ таъминоти корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағлар “RAVON YO’L INVEST” МЧЖ фойдасига тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz