Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

 Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тўғридан-тўғри ёки билвосита рақобатни чеклаши ва рақобат қонунчилиги принципларини бузиши мумкин бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни уларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказиш;

давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига
ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик ишларини
ташкил қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар тайёрлаш;

қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методологиясига мувофиқ рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат органларининг қарорларини бекор қилиш ва уларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида тегишли таклифлар
ишлаб чиқиш;

хўжалик юритувчи субъектларга давлат кўмаги беришни назорат
қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш;

қонун ҳужжатлари билан хўжалик юритувчи субъектларга берилган давлат кўмагини рақобатга таъсирини баҳолаш ва рақобатни чекловчи давлат органлари ҳаракатларини ўрганиш;

ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) белгиланган тартибда ҳимоя қилишни таъминлаш;

Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;

республикада товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотларда қатнашиш, раҳбарият топшириғи билан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб
қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш,
ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш
ва уларни амалга ошириш;

Бошқармага юклатилган топшириқларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

бозор субъектлари фаолиятига салбий таъсир этувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг
12-моддаси ва бошқа тегишли моддаларини бузилиши бўйича Қўмита
Махсус комиссияга тақдим этиш учун материаллар тайёрлаш;

Монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда рақобатни ривожлантириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

вазирлик ва идораларнинг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда жараёнида иштирок этиш, уларнинг рақобат муҳитига салбий таъсирини олдини олиш;

рақобат ҳолати ва Қўмита томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий ҳисоботларни (ҳисоботларни) тайёрлашда иштирок
этиш;

рақобатни ривожлантириш ва монополистик фаолиятни чеклаш
бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

рақобат тўғрисидаги сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва рақобатни ривожлантириш;

бошқарманинг вазифалари ва функцияларига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил этишда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш;

бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни
ҳам амалга ошириши мумкин.