Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш бўлимининг вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

товар, молия ва рақамли бозорларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш;

Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий идораларини методик таъминлаш, ҳамда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириш (координациялаш).

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мустақил равишда ёки Қўмитанинг ҳудудий органлари, таркибий бўлинмалари билан биргаликда товар, молия ва рақамли бозорлар ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилади;

рақобатни ривожлантириш, шунингдек бозор муносабатлари ва товар, молия ва рақамли бозорларнинг монополияга қарши таҳлилини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли бозорларда муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

товар, молия ва рақамли бозорларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади/ишлаб чиқади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун хулосаларни таҳлил қилади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, товар, молия ва рақамли бозорларда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши кураш қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ Қўмитага юборилаётган илтимосномалар ва билдиришномалар учун хулосаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, юридик ва жисмоний шаҳслар, шу жумладан индивидуал тадбиркорлар, давлат хукумати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ҳамда Прокуратура органларининг ариза ва материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, прокуратура органлари, ҳамда бошқа қонунни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун материаллар тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилиши тўғрисида ишларни қўзғатишга материалларни тайёрлайди;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши тўғрисида ишларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилади, ҳамда ижросини назорат қилади;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун фуқаролар, юридик ва мансабдор шаҳсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳужжатларни тайёрлайди ёки тайёрлашда иштирок этади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Молия ташкилотлари томонидан устун мавқе ҳолатини суистеъмол қилиши фактларини, уларнинг мос товар бозорида рақобат муҳити ҳолатига таъсир қилиши бўйича баҳолайди;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларни тайёрлашда иштирок этади, Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини умумлаштиради;

Бўлим ваколати доирасида Қўмита ҳудудий органларининг ташкилот даврий ҳисоботини қайта ишлайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Қўмита раҳбарининг топшириғига биноан Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳалқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.