Бўлим вазифа ва функциялари
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда креатив соҳаларни ривожлантириш;
реклама бозорини тартибга солиш соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;
реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалаларида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
реклама бозорини тартибга солиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қўмита ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ режа кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалалари бўйича хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
Бўлим режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ижтимоий тармоқлар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалаларида истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини, мавжуд муаммоларни ва ушбу масалаларда жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш;
ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш йўналишида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлашда иштирок этиш;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалаларида ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
вазирликлар ва идоралар иштирокида реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантиришни янада такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши ва креатив соҳаларни ривожлантириш борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларини кўриб чиқади;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Кўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ва таклифлар киритади;
тегишли соҳаларда истеъмолчилар муаммоларини, уларнинг ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлайди;
тегишли соҳаларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётган масалаларни биргаликда бартараф этиш бўйича чоралар кўради;
тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли ўрганишлар ташкил қилади, шу жумладан қоидалар, оммавий оферта ва шартномаларни қонунчилик талабларига мослиги юзасидан таҳлил қилади, натижаларни умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;
тегишли соҳаларда аниқланган муаммоларни, соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд камчилик ва бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
тегишли соҳаларда истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
тегишли соҳаларда ўзини-ўзи тартибга солиш тижимини, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар муаммолари билан ишлаш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини йўлга қўйишни (жорий қилишни) ташкил қилади;
истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб судларга даъво аризалари киритиш, мутахассис сифатида судларда иштирок этиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;
тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўради, шу жумладан белгиланган тартибда иш қўзғатиш, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан, шунингдек, тегишли чора кўриш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли идораларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш масалалари бўйича раҳбариятга ахборот ва таклифлар киритади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органларининг реестрини юритади ва белгиланган тартибда эълон қилади;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатларини қўллаш юзасидан хўжалик субъектларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
тадбиркорлик субъектлари билан реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этишга ишонтириш мақсадида профилактика суҳбатларини ўтказади ва креатив соҳаларни ривожлантириш борасида давлат кўмаги кўрсатилишини таъминлайди;
тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликни давом этишига улар томондан йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш орқали расмий огоҳлантириш беради, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор тадбиркорлик субъектини, ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантиради;
қонунда белгиланган тартибда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга оширади;
реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламани юзага келишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;
даврий нашрлар, китоблар, ҳужжатли материалларнинг телевизион ва радио дастурлари, реклама маҳсулотларини тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш учун материалларнинг бепул нусхаларини олади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши бўйича тушунтиришлар беради;
реклама лойиҳаларининг (видео, аудио ва бошқа материаллар) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда реклама берувчидан, реклама ишлаб чиқарувчидан ва тарқатувчидан зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа маълумотларни сўраб олади;
реклама берувчига, реклама ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлиги юзасидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма юборади;
семинар, кўргазма, конференция, шунингдек, кўплаб тадбирлар, тақдимотлар ва реклама тадбирларини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистонда маркетинг, реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказади;
ташқи рекламани жойлаштириш бўйича ягона сиёсатни олиб боради;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалаларида жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, бизнес вакиллари ва илмий муассасалар билан яқиндан алоқа ўрнатади;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалаларида жамоатчилик назорати фаолиятининг муҳимлигини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ваколатли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан алоқа ўрнатади ҳамда ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил қилади;
реклама бозори ва креатив соҳаларни ривожлантириш юзасидан илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этишни амалга оширади;
Бошқарма ва Қўмитанинг бошқа таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари билан бирга Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ҳужжат ва материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Бўлим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.