Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Давлат тили талабларига риоя этилмаслиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг чекланиши” мавзуида  “Safiya”  қандолатхонасига эътироз билдирилган мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни  маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган  ўрганишларда  “MADINA-QANDOLAT” МЧЖга тегишли савдо дўконидаги 95 фоизидан ортиқ маҳсулотларнинг пештахта ва ёрлиқларида маълумотлар ўзбек, рус ва қозоқ…

Ўзбекистон Президенти Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси иштирокчиларини қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди. Тадбирда етакчи халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витольд Банька, Халқаро гимнастика федерацияси президенти…

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 2 387 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йил давомида истеъмолчилардан жами 2 387 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 386 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Реклама қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун “UB MUSTERIOIS ASIA” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Реклама қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун “UB MUSTERIOIS ASIA” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган меҳмонхоналарнинг электрон онлайн бронлаш тизимларида истеъмолчиларга тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғри, тушунарли ва асосли эканлиги ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида айрим меҳмонхоналар томонидан истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлар тақдим этиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, Навоий шаҳрида фаолият…