Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари соҳасида келиб тушган мурожаатлар бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Рақобат қўмитасига суғурта хизматлари соҳасида келиб тушган мурожаатларда асосан суғурта тўловларининг ўз вақтида амалга оширилмаслиги, фойдаланилмаган суғурта мукофотларининг қайтарилмаслиги, шунингдек, банклар томонидан кредит ажратишда муайян суғурта ташкилотини танлашга мажбурлаш ҳолатлари билдирилган. Қўмита томонидан мурожаатлар қонунчилик талаблари асосида атрофлича ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва фуқаролар ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳудудлар кесимида ўрганилган…

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган. 🖥 2025-2026 йилларда Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.…

Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди

#Очиқ_мулоқот Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Очиқ мулоқотни Қўмита раисининг ўринбосари У.Давлатов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Қўмита томонидан республика ҳудудлари кесимида ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар, уларнинг мақсади ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Ҳудудий бошқарма бошлиғи Ж.Исмоилов 2025 йил якунлари ва 2026 йилнинг…

«IMEI» КОДЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ТАДБИРКОРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРИШ

«IMEI» КОДЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ТАДБИРКОРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРИШ Рақобат қўмитаси томонидан мобил қурилмалар «IMEI» кодлари тизимда рўйхатдан ўтмагани ва хариддан сўнг қайта рўйхатдан ўтказиш зарурати юзага келаётгани билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан тизим операторлари жалб этилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. 📄 Мазкур масала бўйича истеъмолчилар томонидан Рақобат қўмитаси…

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан банк, суғурта ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан банк, суғурта ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар 🔘Қашқадарё вилояти Фуқаро С.А. банк орқали автомашина кредитини расмийлаштириб, “Evro Aziya” суғурта компанияси билан суғурта шартномаси тузган. Кредит муддатидан олдин тўланганига қарамасдан, шартномага мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган 660 000 сўм маблағ суғурта компанияси томонидан қайтарилмагани…

Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда (оддий ва тез юрар) ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда

Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда (оддий ва тез юрар) ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда Сўнгги вақтларда Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги фикрларда темир йўлда йўловчи поездларининг белгиланган жадвалдан кечикиши, жўнаб кетиши кечикканлиги ёки манзилга кеч етиб келганлиги ҳолатлари юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. Хусусан, 2025 йил давомида…

Сирдарё вилоятида реклама қонунчилигини бузган корхоналарга молиявий жарималар қўлланилди

Сирдарё вилоятида реклама қонунчилигини бузган корхоналарга молиявий жарималар қўлланилди Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама воситасини ноқонуний ўрнатиш, рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида жойларда тизимли равишда ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, вилоятда фаолият олиб борувчи бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар “SALES MASTER NETWORK” МЧЖ (“Ishonch” бренди остида фаолият юритувчи маиший техника…

Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатлар сони истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи долзарблигини кўрсатмоқда

Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатлар сони истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи долзарблигини кўрсатмоқда Сўнгги йилларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Хусусан, Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингга яқин, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 53.5 мингга етгани кузатилмоқда. Ушбу…

“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ

“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ 56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш юзасидан белгиланган вазифалар видеоинфографикада. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан савдо, уй-жой ва чиқинди ташиш хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан савдо, уй-жой ва чиқинди ташиш хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар Андижон вилояти Фуқаро Д.М. “UZUM MARKET” онлайн платформаси орқали маҳсулот буюртма берган, аммо буюртма қилинган маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаган. Шу сабабли у ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга…